Биласизми?

Дунёдаги энг бадавлат сулолалар рўйхати

Прицкерлар, 29 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola1

Нуфузли рўйхатнинг 10-ўрнида 29 миллиард доллар билан Прицкерлар оиласи ўрнашди. Ҳозир сулоланинг фақат бир активи мавжуд - Hyatt меҳмонхоналар тармоғи, афтидан уларга бунинг ўзи етарли кўринади.

Женнифер Прицкер Forbes'нинг энг бадавлат америкаликлар рўйхатидан жой олган - у  Hyatt бизнеси билан шуғулланади.

Таиланд қироллик оиласи, 30 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola2

Таиланд қироли Рама IX (ҳақиқий исми - Пумипон Адульядет) нафақат мамлакат, балки ўз сулоласини ҳам бошқаради. Оиланинг молиявий аҳволи - 30 миллиард долларга баҳоланади. Молиявий бошқарув Раманинг тасарруфида, лекин сулола аъзолари бундан шикоят қилишмайди, зеро уларнинг пулга муҳтожлиги йўқ. Рама - ижодий шахс: Қироллик оркестри ижро этувчи симфониялар ва жаз пьесалари муаллифи, саксафонда жуда яхши ўйнайди. Шунингдек у қобилиятли рассом ҳамда яхта пойгалари ишқибози ҳамдир. Бундан ташқари, Рама Таиланд қишлоқ хўжалиги ривожи ва янги технологияларни татбиқ қилишга фаол ҳисса қўшиб келади.

Кокслар, 32 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola3

Барчаси XIX асрнинг охирида оила отахонларидан бирининг Dayton Evening News газетасини сотиб олишидан бошланган. Бир ярим аср давомида Кокслар автодилерлик тармоғи, кабель ТВ, шунингдек матбуот ҳамда радиостанциялар кирувчи медиа-активга эга бўлди. Расман сулоланинг энг ёши улуғ кишиси - Жеймс Кеннеди. Фамилиясидан маълумки, у яна бир ажойиб сулола, аниқроғи - Жон Кеннедига қариндош келади. Жеймс ўз даврида етарлича меҳнат қилган, бугун эса у директорлар кенгаши мажлисларида иштирок этади, холос. Империя бошқаруви эса унинг қизи Анна Кокс Чемберсга ўтган.

Ҳёрстлар, 35 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola4

Сулола саргузаштлари Уильям Рэндольф Ҳерстдан бошланган. Ҳерст таблоидлар жанри отаси ҳисобланади. Марк Твен ва Жек Лондон  унинг газеталарида ишлашган, у Гитлер билан дўстлашган ва Сталиндан нафратланган, мавжуд барча қоидаларни бузган ва мисли кўрилмаган ҳашаматли саройни бунёд этган. Унинг ўғли жиддий журналист бўлган, невараси Патриция - it-girl №1. 1974 йилда уни чап радикаллар ўғирлаб кетишган, қутида сақлашган, ҳаётига таҳдид солишган, натижада Патриция улар билан бирга банкларни  ўғирлашда иштирок этган. 5 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиққан ва ҳозирда эри, фарзандлари ҳамда неваралари билан бирга хотиржам ҳаёт кечирмоқда.

Жонсонлар, 39 миллиард доллар

j68Wko9azsJyrChd6YmBARQTNks5OBFA

Бир ярим аср илгари Жонсонлар паркет тайёрлаш ва уни парвариш қилиш воситасини ишлаб чиқиш билан шуғулланишган. Тозаловчи суюқликлар ва кукунлар Жонсонларнинг оилавий бизнесига айланди. Шунингдек уларнинг активида сумкалар бренди - Ziploc ҳам мавжуд. Жонсонлар - 2016 йилнинг энг бадавлат оилаларидан бири.

Каргилл ва МакМиллан, 43 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola7

Каргиллар оиласи қишлоқ хўжалиги (озиқ-овқат маҳсулотлари, хом ашё ва бошқалар) билан шуғулланади. МакМилланлар эса - Каргилларнинг бир "шохи" бўлиб, у сулола раҳбари Уильям Каргиллнинг куёвидан бошланган. Қизининг эри у билан шу қадар яхши муносабатда бўлганки, Каргилл куёвининг фамилиясини ўз оилавий бизнесига қўшишга қарор қилган. Сулола аввалгидек ўз ишига содиқ - унинг вакиллари Монтанадаги ранчода истиқомат қилишади, ОАВда кўриниш беришмайди, ўзлари ҳақидаги хабарларни ёқлашмайди - ҳақиқий мақсадли йигитлар.

Марслар, 60 миллиард доллар.

10.11.2016badavlatsulola8

Бу фамилия деярли барчага таниш. Камтар қандолатчилик бизнесининг "мазали" империяга айланиши XX асрнинг 20-йиллари охирига тўғри келади. Ўшанда Марслар "нуги" рецептига патент олишган ва бу Milky Way, Snickers ҳамда Mars шоколадлари асосида ётади. Шунингдек Марслар активлари орасида уй ҳайвонларига мўлжалланган озуқалар - Pedigree ва Whiskas ҳам мавжуд. Бири иккинчисига ҳалақит бермайди.

Кохлар, 80 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola9

Ака-ука Чарльз ва Дэвид Кохлар - демократларнинг душманлари. Уларнинг пуллари ҳамма ерда - қувурлар ишлаб чиқариш ва нефтдан тортиб, то ҳожатхона қоғози ва Mars акцияларигача. Кохлар президентлик сайловларида Барак Обаманинг рақибларини қўллаб-қувватлашди. Кохлар - тинчликпарвар ташқи сиёсат тарафдорлари.

Уолтонлар, 152 миллиард доллар

10.11.2016badavlatsulola10

Мазкур ўнликдаги бошқа оилаларга нисбатан Уолтонларнинг бизнесга қўшилганига кўп бўлмаган - ярим асрдан бироз кўпроқ. Бироқ дўконларни ҳамма нарса харид қилиш мумкин бўлган катта тармоққа айлантириш ғояси олтинга тенгдир. Уолтонлар - дунёнинг биринчи рақамли ритейлери ҳисобланган Wal-Mart соҳиблари.

Саудлар оиласи, 1,4 триллион доллар

10.11.2016badavlatsulola11

Саудлар - дунёнинг энг бадавлат сулоласи. Бу ерда ҳаммаси аниқ ва равшан - Яқин Шарқ, нефть, пуллар... Шундай бўлса-да, оила аъзолари реал ҳаётни унутишмайди. Ўтган йили Саудлардан бири - шаҳзода Ал-Валид ибн Талол ибн Абдул Азиз шахсий бойлигидан қутулишга қарор қилди. Шаҳзоданинг бойлиги 32 миллиард долларга баҳоланади. У ана шундай катта миқдордаги пулларнинг ҳаммасини хайрия ишларига сарфлади.

Манба: Kun.uz