Агар сиз кўплаб махсус атамалар қўлланиладиган соҳада ишласангиз ва соҳа мураккаб концептлар билан боғлиқ бўлса, турли аудиториялар билан мулоқот қилиш учун ўз атамалар бойлигингизга эга бўлишингиз зарур, деб ёзади Daryo.uz. Berkshire Hathaway компанияси раҳбари, бойлиги 78,5 миллиард доллар миқдорида баҳоланаётган миллиардер Уоррен Баффет юқоридаги ҳолатда қуйидаги стратегияларни қўллайди.
Оддий бўлиш. Harvard Business Review нашри ҳал қилиниши керак бўлган муаммони аниқлаштириб олишни ва ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб ҳаракат қилишни таклиф қилади. Баффет Berkshire Hathaway акционерларига хат ёзганда, юқори синф ўқувчилари ёза оладиган даражада ёзишга ҳаракат қилади.
Биринчи шахсда гапириш. Риторик саволлар ва кишилик олмошларидан фойдаланиб, аудиторияни мавзуга қизиқтириш мумкин.
Қандай гапирсангиз, шундай ёзинг. Одамлар робот томонидан ёзилганга ўхшаш қолипга солинган нутқни ўқишни ёқтирмайди. Баффетнинг сифатлари ва таниқли услубини энг оддий молиявий аризаларда ҳам кўриш мумкин.