Ҳаётдаги сенинг вазифанг оппоқ қоғоздек тоза умр саҳифаларини тўлдириш. Қилаётган ишингдан кўнглинг тўлишини истасанг, унинг муҳимлигига ишон. Муҳим ва буюк ишларни қилишнинг шарти эса уларни севишдир.
Стив Жобс
***
Яратувчилар ёки лидерлар ҳамда уларнинг издошлари, ишқибозларини ажратиб турадиган ягона фарқ – илғор фикрдир.
Стив Жобс
***
Охирги 33 йил мобайнида ҳар тонгда кўзгуга қараб ўзимдан бугун ҳаётимнинг сўнгги куни бўлганида шу бугун режалаштирган ишни қилган бўлармидим, деб сўрайман. Агар кетма-кет "йўқ" деган жавоб бўлса, демак ниманидир ўзгартиришим кераклигини англайман.
Стив Жобс
***
Баъзида ҳаёт бошингга ғишт билан урганида ҳам, мақсадингдан чалғима.
Стив Жобс
***
Ҳаётимдаги севимли нарсаларнинг пулга дахли йўқ. Ҳаётдаги энг қадрли бойлик вақт эканлиги барчамизга кундай равшан.
Стив Жобс
***
Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.
Стив Жобс
***
Оддийлик ҳар доим диққат-эътиборим доирасидаги масала бўлиб келган. Оддийликка эришиш ҳатто мураккабликка эришишдан ҳам қийин: фикрлар тиниқлашуви учун анча тер тўкишга тўғри келади. Аммо, охир-оқибат бу уринишлар натижага муносиб бўлади: оддийлик билан тоғни ҳам силжитса бўлади.
Стив Жобс
***
Технология, бу – ҳеч нарса. Муҳими, одамларга хайрихоҳлик, уларга имкон бериш. Одамлар моҳиятан яхши ва ақлли. Агар уларга зарур воситаларни берсангиз, улар ажойиб ишларни уддалайдилар.
Стив Жобс
***
Менга қабристонда кўмилган энг бой одам бўлишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар тун уйқуга кетишдан аввал бугун қилинган қойилмақом бирор ишни ўйлаб, ҳузурланиш эса – энг муҳими.
Стив Жобс
***
Баъзилар Японияни илғор ғояларни ўғирлашда айблашади. Лекин мен бу фикрда эмасман. Менимча улар инновацияларни қайта кашф қиладилар. Японлар кашф қилинган нарсаларни олиб, уни муфассал ўрганишади. Баъзида улар янги технологияларни уларнинг кашфиётчиларидан ҳам яхшироқ тушунадилар.
Стив Жобс
***
Йигитлик чоғларимдаёқ ўзим севган ишни топганимдан бахтиёр эдим. Дўстим Воз (Стив Возняк) ҳамда мен ота-онамнинг гаражида "Apple"га асос солганимизда 20 ёшда эдим. Биз тинимсиз меҳнат қилардик ва 10 йил деганда баҳоси 2 миллиард АҚШ долларига тенг ва 4 минг ходимни бирлаштирган компанияга эга бўлдик.
Стив Жобс
***
Мен 23 ёшимда бир миллион, 24 ёшимда ўн, 25 ёшимда юз миллион соҳиби эдим. Бироқ бу мен учун аҳамиятсиз бўлган. Боиси ҳеч қачон пул учун ҳаракат қилмаганман.
Стив Жобc
***
Омадсиз тадбиркордан фарқли равишда, муваффақиятли тадбиркорнинг ютуқлари қунт ва қатъиятга боғлиқ эканига ишонч ҳосил қилдим.
Стив Жобc
***
Нима қилишдан кўра, нима қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш муҳим.
Стив Жобc
***
Компьютер, менинг назаримда биз шу вақтга қадар ўйлаб топган энг беназир восита. Буни биз онгимизни ҳаракатга келтирувчи велосипедга қиёсласак тўғри бўлади.
Стив Жобс
***
Биз онгу шууримизга ором бериш мақсадида телевизорни ўчириб, идрокимизни чархлаш учун компьютерни ёқамиз.
Стив Жобс
***
Мен ўзим бемалол кўтариб юра олмайдиган, 20 дақиқа ичида фойдаланувчисига ўзи тўғрисида барча нарсани ўргата олмайдиган компьютерни тан олмайман.
Стив Жобc
***
Харидорлардан улар нимани хоҳлашларини сўраб, буни уларга яратиб бергунингча улар бошқа қулайликларни истаб қолишади. Кўпинча, одамларга кўрсатмагунингча улар нима хоҳлашларини билмайдилар.
Стив Жобс
***