Бекободда коллеж ўқувчиси жиноятга қўл урди

03.11.2018 | Жамият | 2734

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида шу йил 27 октябрь куни номаълум шахс «Янгиовул» МФЙда яшовчи Н.Т. (исмли аёл)нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидан 400 минг сўм пулини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси И.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.