Тошкентда соя берувчи дарахтларнинг кесилиши давом этмоқда (фото)

28.09.2018 | Ўзбекистон | 2818

Тошкентдаги Мустақиллик шоҳ кўчасида эман дарахтлари кесилишда давом этмоқда, деб хабар беради «Sreda.uz».

Дарахт кесувчилар нашр мухбирига туман ҳокимлигининг табиатни муҳофаза қилиш органлари билан олдиндан мувофиқлаштирилган ёзма рухсатномасини тақдим эта олмаган. Дарахтлар ҳокимнинг буйруғи билан кесилаётгани айтилган, холос. «Бунга ишониш мумкин, чунки ишлар йўлнинг автомобиль юрадиган қисмида амалга ошираётганига қарамай, милиция ишчиларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлди», — дейилади хабарда.

Хабарда шаҳарликларнинг норозиликларига қарамай, дарахтлар фойдасига ҳеч нарса ўзгармаётгани айтилади. «Ишчилар кимларнингдир буйруғи билан дарахтларни кесмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ким учун мўлжаллангани тушунарсиз, ва у бажарилмаяпти ҳам», — дейилади хабарда.